Президент қарори билан 1 январдан маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга, 1 июлдан яна 15 фоизга оширилади.
Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.
Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш учун давлат бераётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади. Ҳудудларда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Президент қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ташкил этилди. Ундаги ва «Ўзбекэкспертиза»даги давлат улушини бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди.
Ўзбекистонда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамида барча ҳудудларда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам муносабати билан республикада умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT кунлари» халқаро тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда 2025 йилдан янги қурилган хусусий мактаб биноларида 5 йил давомида коммунал харажатларининг 50 фоизи қопланади. Мактаб биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистонда «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга оширилиб, унинг доирасида жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади. Экспертлар кенгаши ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради, аҳоли бу рўйхатдан овоз бериш йўли орқали якуний рўйхатни шакллантириб беради.
Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.
1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича кадрларни клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади.
Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.
9 май оқшомида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамона мушакбозлик ташкил этилади.
Президент қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Марказ ишлаб чиққан ва тасдиқлаган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курслари учун мажбурий бўлади.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди. Фермерларга зовур сувларида ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари тиббий хизматдан умрбод бепул фойдаланади. 1 июлдан Спорт вазирлигида 2 млн 940 минг сўмлик стипендия жорий қилинади. Уни оладиганларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади. Қолаверса, спортчиларга бериладиган мукофот пуллари ҳам тасдиқланди.
Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.
Президент қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланади. Шунингдек, Касби туманида сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва фойдаланувчиларга сув етказиб бериш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади.
Президент қарорига кўра, 2023 йил баҳоридан тажриба тариқасида Бўка ва Оҳангарон туманларидаги манзил-колонияларда пилла етиштириш амалиёти йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.
Президент қарори билан ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг